Шавкат Мирзиёев "Самарқанд" халқаро аэропортини реконструкция қилиш бўйича кўрсатмалар берди
- 26.07.2019 11:00
- 430
- Долзарб

Президент Шавкат Мирзиёев "Самарқанд" халқаро аэропортининг ўзидаёқ мазкур бандаргоҳни ривожлантиришга оид лойиҳа билан танишди. Хусусан, бу ерда яна бир терминал қуриш, учиш-қўниш йўлагини реконструкция қилиш, самолётлар тураргоҳини кенгайтириш, радиолокация тизимларини такомиллаштириш режалаштирилган. Янги аэровокзал эса барча халқаро талабларга жавоб берадиган, соатига 600 йўловчига хизмат кўрсатадиган бўлади.
Давлатимиз раҳбари замонавий бошқарувни жорий қилиш, реконструкция мобайнида эса поезд ва автобуслар қатновини кўпайтириш, аҳоли ва туристларга муқобил қулайликлар яратиш бўйича кўрсатмалар берди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Ҳамма оналарга ўхшаган онам
- 1 соат аввал
- Мутолаа
"Шифобахш" олма
- Кеча, 13:46
- Мутолаа
“Ташаббусли бюджет”: 129 овоздан 17083 тагача
- 06/09, 18:12
- Ўзбекистон
Дунёдаги ғайриоддий кинотеатрлар
- 06/09, 14:39
- Ўқинг, қизиқ!