Шифокорларга вилоят қон қуйиш марказида маҳорат дарслари ўтказилмоқда

Вилоят қон қуйиш марказида барча туман ва шаҳар тиббиёт бирлашмаларининг акушер-гинеколог, жарроҳ, врач-лаборант ҳамда трансфузиолог мутахассислари учун маҳорат дарслари ўтказиляпти.

- Замонавий тиббиёт ривожлангани сари қон қуйиш соҳасида катта ўзгаришлар бўлмоқда,- дейди вилоят қон қуйиш маркази бош шифокори Рофе Алиев. – Бу эса тиббиёт муассасалари ходимларининг қон қуйиш ва йиғишда беғараз донорликни тарғиб қилиш ва сифатини таъминлаш борасидаги ўзгаришлардан хабардор бўлиб туришларини тақозо этмоқда. Шу сабабли маҳорат дарсларида мутахассисларнинг малакаси ва тажрибасини ошириш, замонавий қон қўйиш тизими, шунингдек, иш жараёнида ўз хавфсизликларини ҳам таъминлашлари лозимлигини уқтиряпмиз.

Жорий йилнинг 4 майига қадар давом этадиган 36 соатлик маҳорат дарслари ҳар бир мутахассислик бўйича босқичма-босқич ўтказилади.

Дилмурод ТЎХТАЕВ.