Шимолий Корея етакчисининг синглиси юқори лавозимга тайинланади(ми?)

Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Иннинг синглиси Ким Ё Чжоннинг лавозими кўтарилган кўринади. Бу ҳақда Жанубий Кореянинг «Рёнхап» агентлиги маълум қилди.

Шу тариқа, журналистлар Корея Марказий телеграф агентлиги хабарларида КХДРнинг аввалги раҳбари Ким Чен Ир вафотига бағишланган тадбирларда Корея Меҳнат партияси Марказий Қўмитаси Сиёсий бюросининг саккиз нафар амалдаги аъзолари орасида Ким Ё Чжон ҳам тилга олинган. Бундан ташқари, мамлакат раҳбарининг синглиси Сиёсий бюро аъзоси бўлган уч сиёсатчи ёнида суратга тушган.

Агентлик маълумотларига кўра, гарчанд бу борада ҳозирча расмий хабарлар бўлмаса-да, буларнинг барчаси Ким Ё Чжон юқорироқ лавозим – Сиёсий бюро аъзоси ёки ҳеч бўлмаганда депутатлик лавозимини эгаллаганидан дарак беради.

Ким Ё Чжон 2017 йилдан буён КХДР Сиёсий бюро аъзоси. Бироқ 2021 йил январь ойида у мамлакат бошқарув органининг янгиланган таркибига киритилмагани маълум бўлди. Ўшанда оммавий ахборот воситалари бундай қарор узоқ вақтдан бери мамлакатда иккинчи шахс ҳисобланган Ким Ё Чжон аввалги таъсир ва қудратини йўқотганлигидан далолат бериши мумкин, деб тахмин қилишган эди.