Шимолий Корея Жанубий Кореяга таҳдид қилмоқда
Шимолий Корея ҳукумати мамлакат ҳақида ҳақоратли сўзлар ёзилган варақалар тарқатганлиги учун Жонубий Кореядан ўч олишга тайёргарлик кўрмоқда, деб хабар берди КХДРнинг марказий Rodong Sinmun нашри.
Мақолада Шимолий Корея халқининг бўлган ишлардан “қаттиқ жаҳли чиққанлиги” ёзилган.
Илгарироқ, Шимолий Кореяда мамлакат ҳукумати ҳақида танқидий сўзлар ёзилган варақалар тарқатилганлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. Жанубий Корея Республикасининг бирлашган вазирлик мутахассислари, мазкур варақалар Жанбуий Кореянинг “Озод Корея учун кураш” ва “Кинсем” нодавлат ташкилотлари томонидан тарқатилганлиги ҳақида хабар берди. Вазирлик вакиллари юқорида кўрсатилган ташкилотларни жавобгарликка тортиш ва сиёсий фаолият олиб бориш лицензияларини бекор қилиш талаби билан полицияга мурожат қилди.
Шимолий Кореянинг Rodong Sinmun марказий газетаси журналистлари мамлакат раҳбарлари шаънига беҳурматлик қилинган варақаларни КХДР аҳолиси халққа нисбатан қилинган ҳақорат, деб қабул қилганини маълум қилди.
“Бизнинг енгилмас инқилобий армиямиз қасос олиш амалиётини амалга оширади”, дея ёзилган мақолада.
Шимолий Корея томонидан қилинган таҳдид оқибатида Жанубий Корея ҳарбий кучлари жанговар тайёргарликни юқори даражага кўтарди ва Шимолий Корея қуролли кучлари томонидан олиб борилаётган ҳаракатларни кузатишни кучайтирди.