Шимолий Корея Токио Олимпиадасида қатнашмаслигини билдирди
- 06.04.2021 11:53
- 71
- Хориж
Хабарингиз бор, Токиода 2020 йилнинг ёзида бўлиб ўтиши керак бўлган Олимпия ва Паралимпия ўйинлари пандемия сабабли 2021 йилга қолдирилган эди.
Шунга кўра, шу йил 23 июлдан 8 августгача Токио шаҳрида Олимпиада, 24 августдан 5 сентябргача Паралимпиада ўйинлари бўлиб ўтади.
"Интерфакс"нинг ёзишича, 25 март куни Пхеньянда бўлиб ўтган Шимолий Корея Олимпия қўмитаси Бош ассамблеяси йиғилишида қабул қилинган қарорга кўра Шимолий Корея ушбу Ёзги Олимпия ўйинларида қатнашмайди.
КХДР Олимпиадада қатнашишдан бош тортиш орқали ўз спортчиларини глобал коронавирус пандемиясидан ҳимоя қилмоқчи.
"Корея Халқ Демократик Республикаси коронавирус билан боғлиқ соғлиқни сақлашдаги глобал инқироздан спортчиларимизни ҳимоя қилиш учун 32-Олимпиадада қатнашмасликка қарор қилди", дейилган хабарда.