Шойгу Ўзбекистоннинг фашизмни мағлуб этишга қўшган ҳиссаси ҳақидаги ҳужжатларни тақдим этди
- 28.04.2021 12:05
- 387
- Хориж

Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу Ўзбекистонга келди ва Бухоро шаҳрида Ўзбекистон мудофаа вазири Баҳодир Қурбонов билан учрашди.
Учрашув давомида Шойгу Иккинчи жаҳон уруши йилларида фашизмни мағлуб этишдаги Ўзбекистон халқининг ҳиссаси тўғрисида архив ҳужжатлари тўпламини топширди.
"Бизнинг учрашувимиз 1941-1945 йилларда бўлган урушда эришилган Ғалаба куни арафасида бўлиб ўтмоқда. Ўзбек халқи ушбу буюк ғалабага катта ҳисса қўшган. Бу архив ҳужжатлар тўпламида яққол акс этган", деди Россия мудофаа вазири.
Учрашувда ҳарбий ва ҳарбий-техникавий ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Теглар:
Иккинчи жаҳон уруши
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Аёл муҳаббатдан иборат
- Бугун, 11:24
- Мутолаа
Абу Райҳон Беруний Добусия қалъасида ҳам яшаган
- Бугун, 11:14
- Мутолаа
Трамп Ғазода ўт очишни тўхтатишни эълон қилмоқчи
- Бугун, 10:52
- Хориж
"Оёққа туриб олай..."
- Кеча, 17:56
- Мутолаа