Шунқор Худойбердиев нега банк раҳбари бўлиб юрганда туман ҳокими бўлишни истамаган?

Паст Дарғом туманида ўтказилаётган пресс-тур давомида туман ҳокими Ш.Худойбердиев журналистлар билан учрашиб, туманда олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида маълумот берди.

Учрашувда ҳокимликнинг шараф ва машаққати ҳақида берилган саволга жавобан Ш.Худойбердиев шундай жавоб берди:

- Иш шунчалик кўпки, ҳатто шахсий ҳаёт ҳақида ўйлашга ҳам баъзида вақт бўлмайди. Буни билганим учун ҳам илгари банк раҳбари бўлиб ишлаб юрганимда, шундай вазифага таклифлар бўлганда рад этганман. Лекин ҳоким бўлиб, туман тараққиётига ҳисса қўшиш, қайсидир ёрдамга муҳтож кишига кўмак беришнинг шарафи бошқача бўлар экан. Ишимиз оғир бўлсада, бу билан одамларнинг мушкулини осон қилиш, турмуш тарзини ўзгартиришга ҳисса қўшаётганимиздан, халқимизга хизмат қилаётганимиздан мамнун бўламиз.