Швейцария элчихонаси дипломати Теҳронда ҳалок бўлди
- 04.05.2021 16:11
- 70
- Хориж
Эрондаги АҚШ манфаатларини ҳимоя қилувчи Швейцария элчихонасининг аёл ходими Теҳронда кўп қаватли бинодан йиқилиб, вафот этди, дея хабар бермоқда Mehr фавқулодда вазиятлар хизмати вакилига асосланиб.
Маълум қилинишича, 51 ёшли марҳум элчихонанинг биринчи котиби бўлиб ишлаган ва АҚШ манфаатларини ҳимоя қилган.
Фавқулодда вазиятлар хизмати вакилининг сўзларига кўра, бу бахтсиз ҳодисами ёки у ўз жонига қасд қилганми, ҳозирча аниқ эмас.
Маълумки, Теҳрон Вашингтон билан дипломатик алоқаларни узгандан сўнг Швейцария Эронда АҚШ манфаатларини ҳимоя қила бошлади.
Теглар:
Швейцария