"Сингапур мўъжизаси"нинг сири нимада эди?
Сингапур Жанубий-Шарқий Осиёда жойлашган, 719.9 км.кв майдонга, 6 миллион аҳолига эга митти орол давлат.
Мустақил бўлганига 54 йил бўлаётган Сингапур, сиёсатчиларнинг ва иқтисодчиларнинг фикрича, ўз фуқаролари учун юксак турмуш даражасини қисқа давр ичида яратиб бера олган жаҳоннинг энг муваффақиятли давлатидир.
Хўш, табий бойликлари мутлақо бўлмаган бу кичик давлат қисқа муддатда қандай қилиб "Осиё йўлбарси"га айланди?
1965 йилда Малайзия таркибидан мустақил булиб ажралиб чиққанида Сингапурнинг аҳоли жон бошига тўғри келадиган даромадининг ўртача миқдори 500 АҚШ доллари миқдорида бўлган.
Бугунги кунга келиб Сингапур давлатининг йиллик даромади ҳар бир фуқаросига ҳисобланганда 55.000 АҚШ долларини ташкил этади. Буни иқтисодчилар "иқтисодий мўжиза" дейишади.
Сингапур қандай қилиб иқтисодий муваффақиятларга эришди?
1. Бунда унинг географик жойлашуви ҳам муҳим роль ўйнади.
Малакка бўғозининг остонасида бу ҳудуддан жаҳон савдо-сотиғининг 35-40 фоизи кесиб ўтади.
2. Бош вазир Ли Куан Ю хорижий тадбиркор ва сармоядорларга кенг қулоч очди. Натижада Ғарб пулдорлари Сингапур томон ошиқдилар. Бу эса давлат ғазнасига маблағ олиб кела бошлайди, ишчи ўрни яратилишига сабаб бўлади.
3. Ли Куан Ю аввало самарадор ва ҳалол ҳукумат яратишга ҳаракат қилган. Унинг топшириғига кўра, маҳаллий ва хорижлик тадбиркорлар ўртасида бизнесни осонлаштиришга оид сўровлар мунтазам ўтказилган, тадбиркорлар дардига қулоқ тутилган. Сингапур анча йиллардан бери "Бизнес юритиш" рейтингида биринчи ўринда келаяпти.
4. Ли Куан Ю жамиятда қонун устиворлигини ўрнатган ва қонун олдида кимлигидан қаттий назар ҳар бир фуқаронинг тенг жавоб беришини қаттиқ назорат қилган.
5. Ли Куан Ю "иқтидорларнинг раҳнамоси" бўлган. У иқтидорли фуқароларини масъулиятли лавозимларга қўйиш, уларга яхши маош тайинлашга ҳеч қачон иккиланмаган. Шу билан бирга мансабни суиистеъмол қилиш қаттиқ жазоланган.
5. Мамлакат топаётган пулини ҳарбий куч-қудратга эмас, аввало, саломатлик ва таълимга сарфлай бошлайди.
7. Таълим тизими дунёдаги энг самарали ва яхши таълим тизими бўйича ишлайди.
Экспертларнинг фикрича Сингапур иқтисодий тараққиёт ва турмуш даражасини юксалтиришни таълим сифатини яхшилаш билан бошлаган.
Юқоридаги ана шу омиллар туфайли Жанубий-Шарқий Осиёдаги қашшоқ бир давлатча қисқа вақт ичида катта тараққиётга эришиб дунёнинг кўплаб ривожланган давлатларини ортда қолдириб кетди.