Ситора Ҳамидова: "Яриммарафонда шахсий рекордимни янгиладим"
- 01.11.2020 14:10
- 140
- Спорт
- Югуриш бўйича уч карра жаҳон чемпиониман. Аммо бугунги марафон хайрия тадбири экани билан аҳамиятли, - дейди яриммарафон ғолибларидан бири Ситора Ҳамидова. - Шу боис ташкилотчиларга менга ушбу марафонда қатнашиш имконини берганликлари учун катта раҳмат айтаман.
Марафон барча қоидалар асосида ташкил этилган, шароитлар, ташкилотчилик аъло даражада. Трасса мураккаб, аммо югуриш бўйича аёллар ўртасида 21 километрлик масофани биринчи бўлиб босиб ўтишга муваффақ бўлдим. Бундан хурсандман. Қувончимнинг яна бир сабаби шахсий рекордимни янгилаганимда. Яъни, 21 километрлик масофани охирги марта 1 соат 13 минут, 56 секундда босиб ўтган эдим. Бугун бу масофа учун менга 1 соат 11 дақиқа 58 сония кифоя бўлди.
Ҳусан Элтоев ёзиб олди.
Теглар:
«Samarkand Half Marathon»