SIUT: Тўрт йиллик шонли йўл ва юксак марралар сари қатъий қадам

Самарқанд шаҳридаги ёшлар марказида САмарқанд халқаро технология университети (SIUT) ташкил этилганлигининг тўрт йиллиги тантанали нишонланди.

Ушбу сана университетнинг қисқа давр ичидаги улкан стратегик ютуқлари сарҳисоби бўлди.

Тадбир аввалида намойиш этилган «SIUT AI — Sun’iy intellekt bilan muloqot» видеоролиги йиғилганларни келажак технологиялари оламига етаклади. Университет ректори, профессор Юсуф Абдуллаев ўз сўзида асосий мақсад ватан иқтисодиётини юксалтирадиган, дунё билан тиллаша оладиган ҳақиқий технологларни тарбиялаш эканини таъкидлади.

Тантана доирасида йил давомида ўрнак бўлган "TОП-12" га киритилган талаба ва фидойи профессор-ўқитувчилар тақдирланди. Йил давомида турли танловларда ғолибликни қўлга киритганларга қимматбаҳо совғалар топширилди.

Шундан сўнг маданий дастур бошланди. SIUT маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Зулфия Рашидова ижросидаги «Ўзбекистон» қўшиғи илк бор премьера қилинди.

Ўзбекистон Ёзувчилар ва Журналистлар уюшмаси аъзоси, университетнинг фахрий профессори Хосият Бобомуродова қаламига мансуб «Ики авлод мулоқоти» асаридан лавҳаларнинг саҳна кўриниши намойиш этилди.

Тантанали тадбир SIUTнинг янгиланган мадҳияси билан якунланди.