Соат 17.00 қадар 1 миллион 408 мингдан зиёд сайловчи овоз берди
Марказий сайлов комиссияси халқаро матбуот маркази Самарқанд вилоят бўлимида сайлов жараёнларининг боришига бағишланган брифинг бўлиб ўтди.
Унда Самарқанд вилоят сайлов комиссияси раиси Салоҳиддин Нуриев оммавий ахборот воситалари ҳамда блогерларга вилоятдаги мавжуд 1052 та сайлов участкасида давом этаётган сайлов жараёнлари ҳақида маълумот берди.
- Ҳозирга қадар вилоят сайлов комиссиясига овоз бериш жараёнида сайлов қонунчилиги бузилишига оид ҳолатлар ҳақида маълумотлар келиб тушмади, - деди С.Нуриев. - Соат 17.00 га қадар вилоятимиздаги сайловчиларнинг 1 миллион 408 минг 579 нафари ёки умумий сайловчиларнинг 68,8 фоизи овоз берди. 178 мингдан ортиқ ёшлар сайловда биринчи марта иштирок этди.
Таъкидлаш лозимки, барча сайлов участкаларида жамоат тартибини сақлаш, зарур ҳолатда сайловчиларга тиббий хизмат кўрсатиш, ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, хорижлик ва сиёсий партиялар кузатувчиларига шарт-шароитлар яратиш бўйича юқори савияда хизматлар ташкил этилган.
Ҳусан Элтоев.