"Соатли бомбага айланиши мумкин": Никол Пашинян Қорабоғ арманларини Ереванда жойлаштирмоқчи эмас
Арманистон бош вазири Никол Пашинян Озарбайжоннинг Қорабоғ ҳудудидан ўз ихтиёри билан чиқиб кетаётган арманлар ҳеч қандай шароитда Ереванда жойлаштирилмаслиги ҳақида маълум қилди. Чунки улар Арманистон расмийлари учун соатли бомбага айланиши мумкин.
Бу ҳақда "Грапарак"га таяниб Вести.аз хабар бермоқда.
Нашрнинг ёзишича, Арманистоннинг ҳукмрон ҳукумати Россия тинчликпарвар кучлари Қорабоғда 20 мингга яқин арман қолиши учун ҳаракат қилади, деб ҳисобламоқда. Бу Қорабоғ ҳудудида РМК (Россия мис компанияси) мавжудлигини оқлаш учун зарур.
Бугунги ҳолатга Тоғли Қорабоғдан Арманистон Республикасига қарийб 14 минг киши кириб келган.
Эслатиб ўтамиз, Озарбайжон 19 сентябрь куни тушдан кейин Қорабоғда "аксилтеррор чоралари" бошланганини эълон қилди. Бир кун ўтиб Боку армия арман ҳарбийларининг 90 дан ортиқ жанговар позициялари ва бир қанча стратегик баландликларни назоратга олишга муваффақ бўлганини маълум қилди.
Арманистон бош вазири Никол Пашиняннинг сўзларига кўра, Арманистон қуролли кучлари 2021 йил августидан бери Қорабоғ ҳудудида йўқ. 20 сентябрь куни тушга яқин Боку ва Степанакерт “Тоғли Қорабоғ мудофаа армияси”ни тўлиқ қуролсизлантириш ва Арманистон Қуролли Кучларнинг “қолган бўлинмалари ва ҳарбий хизматчилари”ни олиб чиқиб кетиш шарти билан Тоғли Қорабоғда сулҳ эълон қилгани маълум бўлди. 21 сентябрь куни Евлахда Озарбайжон ва Қорабоғ арманлари ўртасида музокаралар бўлиб ўтган.