Собиқ шифохона ўрнида кичик саноат зонаси ташкил этилади

Бугун каналимизда эълон қилинган “Ургутлик Дон Кихотлар” номли мақола юзасидан Ургут тумани ҳокимлиги муносабат билдирди.

Унда жумладан, шундай дейилади:

“Самарқанд вилояти Ургут тумани Жўраптепа маҳалласида жойлашган 3-сон (собиқ “Ибн Сино” номли) шифохона биноси 1998 йилда техник инвентаризациядан ўтказилган. Техник ҳужжатларга кўра, шифохонанинг умумий ер майдони 4,4 гектар, қурилиш ости ер майдони 3208,17 кв.метрни ташкил этган. Мазкур шифохона биноси бугунги кунга қадар давлат рўйхатидан ўтказилмаган.

2016 йилда 3-сон (собиқ “Ибн Сино” номли) шифохона мақбуллаштирилган (оптимизатсия қилинган) бўлиб, 0,58 гектар ер майдони туман тиббиёт бирлашмаси ихтиёрида қолдирилган. Қолган қисми (980 кв.метр бино ва фойдаланилмай бўш турган 2,5 гектар ер майдони) эса туман ҳокимининг 2018 йил 20 декабрдаги қарорига асосан, туман ҳокимлиги заҳирасига олинган.

Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг 2021 йил 28 майдаги “Самарқанд вилоятида янги кичик саноат зоналари ташкил этиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, Жўраптепа маҳалласида жойлашган собиқ “Ибн Сино” номли шифохонага қарашли, туман ҳокимлиги заҳирасида бўлган 2,7 гектар ер майдонида “Кичик саноат зонаси” ташкил этиш белгиланган ҳамда мазкур ер майдонлари белгиланган тартибда ауксион савдоларига чиқарилган.

Шунингдек, Ургут тумани ҳокимининг 2019 йил 31 декабрдаги қарорига асосан, собиқ “Ибн Сино” номли шифохонага қарашли, туман ҳокимлиги заҳирасида бўлган 35 сотих ер майдони 100 ўринли мактабгача таълим муассасаси қуриш учун тадбиркорга ажратиб берилган. 33 сотихдан иборат сув минораси жойлашган ер майдони туман ҳокимлиги заҳираси ҳисобида қолдирилган.

Жўраптепа маҳалласидаги 37-Жозмон оилавий поликлиникаси 2017 йилда ташкил этилган. Ҳозирги кунда мазкур поликлиника 3-оилавий поликлиника сифатида фаолият юритмоқда.

2023 йилда поликлиника ҳудудидаги бўш турган бино бўйича маҳалла ташаббускорлари томонидан лойиҳа таклифи киритилиб, “Очиқ бюджет” дастури доирасида ғолиб деб топилган. “Ягона буюртмачи хизмати” ДУК буюртмасига асосан, пудратчи ташкилот “Комунал Қурилиш ББ” МЧЖ томонидан лойиҳа қиймати 1,25 млрд. сўм миқдорида таъмирлаш ишлари амалга оширилган. Бироқ маблағ етишмаслиги сабабли қурилиш-таъмирлаш ишлари тўхтаб қолган.

Ҳозирда қурилиш ишларини якунлаш мақсадида лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилган бўлиб, қўшимча маблағ ажратилиши режалаштирилган.

Айни пайтда 3-сон оилавий поликлиниканинг 100 қатновли биноси фаолият юритмоқда

Ургут тумани ҳокимлиги,

Туман қурилиш бўлими”.