Сочидан учган самолёт носозлик сабабли Анталия аэропортига қўнди
Қўниш вақтида двигатель ёниб кетган.
Гувоҳларнинг сўзларига кўра, қўнишдан сўнг дарҳол кучли тутун чиқа бошлаган, салонда ваҳима бошланган. Самолёт учувчиси пуфланувчи траплар ёрдамида барчани эвакуация қилдирган.
“Қўниш жуда кескин бўлди. Болалар қичқиришди, кўпчилик ён ўриндиқларга урилди. Кейин ўткир чақнаш ва ёнғин, кабина ичи тутунга тўла бошлади. Ваҳима, тиқилинч бошланди, ҳеч ким бир-бирига йўл бермасди”, — дейди самолёт йўловчиларидан бири.