Соғлиқни сақлаш вазирлиги: ёш ўғил-қизлар орасида ўткир респиратор касалликларнинг ошиши кузатилмоқда

ССВ хабарига кўра, кеча вазир иштирокида айни мавзу юзасидан йиғилиш ўтказилиб, Тошкент шаҳридаги шифохоналарда беморлар сони ошиши муносабати билан чора тадбирлар белгилаб олинган.

Шу билан бирга бошқа ҳудудлар, хусусан, Самарқандда ҳам шифохонага мурожаатлар сони ошаётгани айтилмоқда. Бу бўйича аниқ вазият ва қилинаётган ишлар бўйича вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасидан муносабат кутиб қоламиз.