"Соғлиқнинг ўзи катта бахт". Сиз буни тўғри фикр деб ҳисоблайсизми?
Таниқли юрак жарроҳи, академик Амосовнинг саломатлик ҳақида мулоҳазалари.
* Кўп касалликларга табиат ёки жамият эмас, балки инсоннинг ўзи айбдор. Кўпинча у дангасалик ва очкўзликдан, баъзида эса бемаъниликдан касал бўлиб қолади.
* Дори-дармонларга суяниб қолманг. Улар касалликни яхши даволайди, аммо одамни соғлом қила олмайди.
* Соғлом бўлиш учун ўзингиз доимий ва аҳамиятли ҳаракатда бўлишингиз керак. Яхшиямки, инсон шу қадар мукаммал яратилганки, у деярли ҳар доим ўз соғлиғини тиклаши мумкин.
* Ҳар қандай ҳаракатнинг ҳажми важлар билан белгиланади. Важлар эса мақсаднинг аҳамияти, вақти ва унга эришиш эҳтимоли билан белгиланади. Феъл ҳам бу ерда ўз ўрнига эга. Афсуски, ўлим яқин ҳақиқатга айланганда, соғлиқ муҳим мақсад сифатида инсон олдида туради.
* Сиҳатлик учун тўрт хил шарт мавжуд. Булар - жисмоний фаоллик, овқатланишни чеклаш (меъёрида овқатланиш), чиниқиш, дам олиш учун вақт топа олиш.
* Кунига 20-30 дақиқа жисмоний машқ қилиш кифоя, агар бу вақт икки баравар кўпайтирилса нур устига аъло нур бўлади.
* Айтишларича, соғлиқнинг ўзи катта бахт. Бу нотўғри фикр: соғлиққа одатланиб қолиш ва унга эътибор бермай қўйиш жуда осон. Касаллик эса бу албатта бахтсизлик.
* Одамлар ортиқча овқатланиш, жисмоний машқларни бажармаслик, руҳий стресс ва чиниқишнинг етишмаслиги уларнинг касалликлари сабаблари бўлишини билиши керак.
* Касалликларни даволаш учун тўйиб-тўймасдан (чала) овқатланиш, хом сабзавотлар истеъмол қилиш, хоҳлаганча ухлаш ва албатта, тамаки чекмаслик лозим.
* Кўпроқ мева ва сабзавот истеъмол қилинг.
* Вазнингиз доим назоратингиз остида бўлсин.
* Ўз табиатингизга ишонинг ва беҳуда шифокорга борманг.