Соғлом турмуш тарзини қандай ташкил қилиш керак?


Ҳаёт одамга Аллоҳ томонидан берилган инъом. Ана шу ҳаётни чиройли, сермазмун қилиб ўтказиш маълум маънода кишининг ўзига боғлиқ. Бу масалани ечишда, биринчидан, муддатдан олдин қаришнинг олдини олиш, иккинчидан, қариб, оила аъзолари учун ташвиш туғдирмаслик имкониятини яратиш зарур.

Биолог олимларнинг айтишича, инсон 110-120 йил яшаши мумкин. Масалан, таниқли олимлар Е.Е.Мечников ва А.А.Богомолов одам камида 120-130 йил яшаши керак, деган. Рус физиологи И.Павлов эса “Одам 150 ёшга кирмай ўлса, бу мажбурий ўлимдир”, деб ҳисоблаган. Шунинг учун Павлов Вино ичманг, чекманг, ўзингизни заҳарламанг, деган.

Дарҳақиқат, шундай. Ҳозирги вақтда тиббиёт ҳаётни узайтириш билан шуғулланмоқда.Тиббиётнинг муваффақиятлари ёрдамида охиргийилларда дунё бўйича ўртача умр кўриш 82 ёшгача кўтарилди.

Сир эмас, соғлом ҳолда кун кечириш, доим яхшикайфиятда юриш умримизнинг чиройли ўтишини таъминлайди. Акс ҳолда-чи? Нотўғри турмуш тарзи туфайли дарду ташвишлар кўпайиб, саломатлик ёмонлашади. Масалан, бугунги кунда ўрта ва қари ёшдаги кишиларнинг икки ёки учта қўшма – ёндош касаллиги кўпаймоқда. Улар асосан юрак-қон томирлари, нафас йўллари ва овқат ҳазм қилиш тизими касалликларидир.

Жаҳон статистик маълумотларига кўра, ер юзиаҳолисининг 10 фоизи кексалик туфайли, 20 фоизибахтсиз ҳодисалар, 70 фоизи ҳар хил касалликларсабабли ҳаётдан кўз юммоқда. Жаҳон соғлиқнисақлаш ташкилотининг экспертлари томониданкелтирилган маълумотларга асосан инсоннинг соғломяшаши қуйидаги омилларга боғлиқ:

- наслий омиллар 20 фоиз;

- атроф-муҳит ҳолати, яъни экологик вазиятлар 20 фоиз;

- тиббиётнинг ривожланиш даражаси – 7-8 фоиз;

- одамларнинг яшаш шароити 52-53 фоиз;

Юқоридаги маълумотларга асосланадиган бўлсак, соғ-саломат яшаб юриш кўпроқ ўзимизгабоғлиқ.Аммо, бунга эришиш осонми?

Ўйлаб қаралса, кўплаб нохуш омиллар (масалан,нотўғри овқатланиш, турли юқумли касалликларгачалиниш, зарарли одатларга берилувчанлик, кўп вақтруҳий изтироб чекиш сингарилар) саломатликкасалбий таъсир кўрсатади. Шундай экан, узоқ йилларсоғ-омон ҳаёт кечиришимиз учун, аввало, тўғри яшашшартларига амал қилишимиз лозим. Асосийси,саломатлигимиз учун айнан нималар зарурлигинибилиб олмоғимиз керак. 

Ҳаётсевар одам узоқ яшайди

Ҳар бир инсон ўзининг руҳий холатини идора қилаолиши керак. Масалан, жахл чиққанда ўзини босиши, қалтис вазиятларда шошиб, нотўғри қарор қабулқилмасдан вазминлик билан мулоҳаза юритиши, шунингдек ўзаро муносабатларда одил бўлишикеракки, бу сингарилар аслида киши учун яхшифазилатлар ҳисобланади. 

Аввало одам ҳаётда ўзига ёққан касбни танлашикерак, бу унга рухий осойишталик бағишлайди.Негаки, касбга меҳри туфайли одам ишда чарчоқбилмайди, шу касб фидойисига айланиб, охир-оқибатяхши натижаларга ҳам эришади.

Дунё психологлари узоқ изланишлар ўтказишиб, руҳий саломатлик тамойилларини ишлаб чиқишди. Буқуйидагилар: 

- инсон ўзига ва ўз кучига ишониб яшаши;

- турмушда бўладиган ҳодисаларга донишмандликкўзи билан қараш;

- салбий фикрларни миядан узоқлаштириш;

- ортиқча эҳтиросларга берилмасдан, ақл билан иштутиш;

- хасадгўйлик ва ношукурлик иллатларидансақланиш;

- шуҳратпараст бўлмаслик (Бу борада Нақшбандийҳазратлари Шуҳратнинг оқибати офат”, деганлар);

- ўзгалар билан тил топишишга интилиш;

- ҳазил ва мутойибага мойиллик;

- хушфеъл ва меҳнатсевар бўлиш.

Кўпчилик кишилар эрталаб сурункали чарчоқҳисси билан ўринларидан турадилар. Кун бўйиишдаги ҳар хил муаммоларга дуч келиб, ишданкейин ҳар хил оилавий ташвишларни ўйлаб, янакўпроқ ҳорғинлик ҳиссини сезадилар. Демак, биздоимий стресс ҳолатида яшаймиз. Ана шу стрессҳолатидан кейин ҳар хил юрак қон-томиркасалликлари, ошқозон-жигар тизимида ҳар хилсалбий ўзгаришлар ва ҳатто қандли диабет касаллигиҳам пайдо бўлганини сезмай қоламиз. Ана шундайстресслар сабабли охирги йилларда қандлидиабетнинг II типи кўпайиб бормоқда. Жаҳондиабетологлар жамиятининг берган маълумотигакўра, 2030 йилга бориб бутун дунё бўйлаб бухасталик билан оғриганлар сони 640 миллионкишини ташкил қилиши кутилмоқда. 

Маълумки, стресс ҳолати кейинчалик кишихотирасининг пасайишига олиб келади. Стрессларниенгиш учун сабр қаноатли бўлишимиз, ҳар қандай ҳолатда ўзимизни тинчлантира олишимиз, ўтаётган кунларимизга шукроналик кўзи билан қарашимизлозим. Ана шундагина бизнинг руҳийсаломатлигимиз барқарор бўлади. Унутмайликки, ҳаётга муҳаббат билан яшасак, ҳар бир кунимизнингқадрига этамиз, яхшиликлар йўли ҳам тобораочилаверди.

Фойдали таом ва тоза сув

Биламизки, овқатланиш шунчаки қорин тўйдиришэмас, балки организм учун зарур бўлган оқсилмоддаларни, микроэлементларни, витаминларнитаом орқали етказиб берилишини таъминлашдир. Овқатланишда унинг фойдалилик жиҳатларинибилиш ва ҳисобга олишимиз зарур. Улуғ файласуфАристотел айтганидек, “Одам қувватни овқатдан, ақлни ҳикматдан олади”.

Абу Али Ибн Сино ўзининг тиббиётган доирасарларида овқат ейишда унинг танага фойдасиниҳисобга олиш зарурлигини таъкидлаб, шундайёзадир:

Танлаганинг бўлсин доим енгил ҳазм,

Гиёҳ, кўкат, сутлар, бўлсин ошу тузинг.

Таркибида витаминлари кўп озиқ-овқатмаҳсулотлари биз учун фойдали ҳисобланади. Қаттиққовурилган овқатлар нечоғлик мазали бўлмасин, фойдалилиги кам, чунки витаминлар қовуришжараёнида парчаланиб кетади. Кўпроқмева-сабзавотларни хомлигича истеъмол қилиш, овқатларни димлаб ёки буғлаб пишириб, истеъмолқилиш тана саломатлиги учун айни муддаоҳисобланади. Тиббиётнинг асосчиси Гиппократайтганлар: “Еган овқатингиз дори, исътемол қилгандорингиз овқат бўлиши керак.

Фойдали овқатланишнинг бир қанчатартиб-қоидалари ишлаб чиқилган бўлиб, соғломяшашни истаган одам бу ҳақда билиши зарур. Масалан: 

- очлик ҳиссини сезгандан сўнг дастурхонгаўтириш ва таомни ўз миқдорида ейиш;

- кунига белгиланган вақтда табиий маҳсулотларбилан нонушта қилиш;

- асабийлашганда овқат емаслик;

- кун давомида 4-5 марта оз-оздан овқатланиш;

- овқатланаётганда китоб ўқиш ёки телевизоркўриш билан машғул бўлмаслик;

- таомни узоқ чайнаш. Уни камида 50 мартачайнашимиз узоқ умр кўришимиз гаровиҳисобланади;

- ўсимлик ёғларинии кўпроқ, ҳайвон ёғлариниозроқ миқдорда ишлатиш;

- ўта тўйиб овқат емаслик. Донишмандларнингайтишича, 3 та нарсани ками маъқул. Булар - камовқат исътемол қилиш, кам ухлаш, кам гапириш. Буборада Искандар Қобуснинг Қобусномасидаайтилганидек, ўз набирасига кам гапиргин, ўйлакисендан ҳам юксак даражада биладиган инсонлар бор,деб уқтирган.

Буюк Алберт Эйнштейн ҳаёт формуласиниқуйидагича келтирган А=х+й+з. Бунда: А - ҳаёт, х- кўп ўқи, ишла, ижод қил, й - дам олгин, саёҳатқил, ўйна, з - тилингни тий. Биз ҳам шукелтирилган ўгитларга амал қилсак, хатодан холибўламиз. Улуғ табиб Абу Али Ибн Сино айтганки,ҳали бироз овқат истеъмол қилиш ҳиссиёти бўлсаҳам истеъмол қилишни тўхтатиш, шунингдек, ҳаддан ташқари иссиқ ёки жуда совуқ овқатниистеъмол қилмаслик керак.

Тоза сув ичиш ҳақида ҳам бироз тўхталайлик.

Маълумки, организмга етарли миқдорда сувтушмаса, ичаклардаги захарли моддаларнингчиқиши қийинлашади. Сув организмнинг ўз-ўзинитозалашига ёрдам беради. Айниқса, тоза сувҳужайралар учун озуқадир. Сувни қайнатгандаунинг биологик хусусиятлари йўқолади, шунингучун иложи борича таркиби минералларга бойбўлган булоқ сувларини етарли миқдорда ичишкерак. Аммо сув ичишнинг ҳам ўзига хосқоидалари бор. Масалан:

- сувни кун давомида ўз миқдорида тез-тез ичишзарур. Замонавий талаблар бўйича ҳар бир соғломинсон бир кеча-кундузда камида 2 литр тоза сувистеъмол қилиши шарт. Шу сувнинг учдан иккиқисмини кундузи ичиш лозим.
- сувни симириб эмас, қултумлаб ичган маъқул.
- эрта тонгда нонуштадан ярим соат олдин хомсувни илиқлигича ичиш керак. 
- таом ейишда сув ичиш зарарли, овқатдан 1 соатолдин ёки кейин сув ичган маъқул.

Хасталикларнинг сабаблари кўп…

Бирор киши касал бўлиб қолса, дарров шифокорёнига боради. Дори-дармон харид қилибмуолажани бошлаб юборади. Лекин бу дард негапайдо бўлди, асл сабаблари нимада, шу хусусдачуқурроқ ўйлаб кўрмайди. 

Фикр қилайлик, баъзи хасталикларга кўпсиқилиш ёки нотўғри овқатланиш, шунингдеккамҳаракат ёки бирор юқумли касалликни юқтириболиш сабаб бўлади. Айрим ҳолларда эса салбийодатлар хар хил дардни юқтириб олишга олиб келади. Касалликнинг пайдо бўлишида ирсий омиллар ҳам етакчи роль ўйнайди. Демак, буларҳақида бош қотириб кўришимиз керак.

Бундан минг йиллар аввал Ибн Сино ўзинингТиб қонунларикитобида соғлиқни сақлашнингасосий 7 та омилларини ёзиб қолдирган. Уларқуйидагилар:

1. Танани маълум яхши муҳитда сақлаш.
2. Истеъмол қилинадиган овқатни ваичиладиган сувни тўғри танлаш.
3. Организмни ортиқча моддалардан тозалаш.
4. Тана тузилишини сақлаш.
5. Бурун орқали тўғри нафас олиш.
6. Кийиладиган либосни тўғри танлаш.
7. Жисмоний ва руҳий ҳолатни бир меъёрдатутиш.

Хуллас, касалликлардан сақланиш учун айнаннима сабабли дардга чалинишимиз ҳақида ўйлаб кўришимиз зарур.

Ўзимизни яхши кўрсак ва соғлигимиз учун қайғурсак, албатта, соғлом турмуш тарзи қоидаларига риоя этамиз. Кун тартибимизниоқилона белгилаш эса ўзимизга нисбатан ҳурмат-иззатни шакллантиради ва саломатлик саримуҳим қадамни қўямиз.

Сайфулла Абдуллаев,

тиббиёт фанлари доктори, профессор.