Солиқ бўйича саволингиз, муаммонгиз борми?
Агар бўлса, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари Олимжон Файзибоев саволингизга жавоб беради, муаммонгизга ечим излайди. Яъни, О.Файзибоев 2019 йил 6 май куни соат 10:00 да Жомбой туманидаги 10-сонли мусиқа ва санъат мактаби биносида жисмоний ва юридик шахслар учун сайёр қабул ўтказади.
Мурожаатларга тезкор ечим топиш мақсадида сайёр қабулда Самарқанд вилоятининг тегишли бошқармалар бошлиқлари, корхона-ташкилотлар раҳбарлари, масъул ходимлари иштирок этади.
Тадбир давомида аҳоли муаммолари, таклиф ва мулоҳазалари тингланиб, уларни жойида бартараф этиш чоралари кўрилади.