Солиқ кодексининг 378-моддаси 16-бандига мувофиқ, солиқ органига декларация топшириш орқали контракт тўловида солиқ чегирмасидан фойдаланиш мумкин

Олий ўқув юртларида таълим олиш (ўзининг, 26 ёшга тўлмаган фарзандларининг ёки эрининг (хотинининг) таълим олиши) учун тўлов амалга оширилганда, тўлов қилинган қисми даромад солиғидан озод этилади.

Солиқ имтиёзлари Ўзбекистон Республикасининг олий ўқув юртларида таълим олиш учун йўналтирилган маблағларнинг, шу жумладан, таълим кредити ва у бўйича ҳисобланган фоизларни қайтариш учун йўналтирилган маблағларнинг қуйидаги қисмлари бўйича қўлланилади:

👉 солиқ тўловчининг ёшидан қатъи назар ўзининг таълим олиши учун йўналтирилган маблағлар;

👉 солиқ тўловчининг йигирма олти ёшга тўлмаган фарзандининг таълим олиши учун йўналтирилган маблағлар;

👉 солиқ тўловчининг йигирма олти ёшга тўлмаган турмуш ўртоғининг таълим олиши учун йўналтирилган маблағлар.

👩🏻‍💻 Таълим учун тўлов қуйидагилар ҳисобидан амалга оширилганда солиқ чегирмаси тақдим этилади:

- ўз маблағлари;

- жисмоний шахсга тижорат банклари томонидан берилган таълим кредитлари;

- юридик шахслар томонидан жисмоний шахсларга қайтариш шарти билан берилган маблағлари (ссудалар). 

- тўлов ойлик иш ҳақидан эмас, мустақил амалга оширилганда, солиқ органига жами йиллик даромад тўғрисидаги декларацияни топширган ҳолда солиқ чегирмасидан фойдаланиш мумкин (27.05.2010 йил Адлия Вазирлигидан 2107-сон билан рўйхатга олинган Низом).

❗️Бунда, солиқ чегирмаси ОТМда ўқиш учун ҳақиқатда амалга оширилган харажатлар суммасига, солиқ даври учун кўрсатилган жисмоний шахснинг жами йиллик даромади миқдорида берилади.                                                                                                                          

 👩🏻‍💻 Солиқ чегирмасига бўлган ҳуқуқни тасдиқлаш учун қуйидагилар тақдим этилади:

👉 талаба билан олий ўқув юрти ўртасида тўловли-контракт асосида ўқитиш тўғрисида тузилган шартнома нусхаси;

👉 тижорат банки билан таълим кредитини олиш учун тузилган шартнома (шартномалар) нусхаси;

👉 олий ўқув юртлари ҳисоб рақамига пул маблағларини мустақил тўлаганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхаси;

👉 паспорт нусхаси ва таълим олувчининг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси.

❗️Солиқ чегирмаси давлат солиқ хизмати органлари орқали жисмоний шахснинг жами йиллик даромади тўғрисидаги декларацияни тақдим этиш йўли билан ҳамда солиқ тўловчининг ёзма аризасига биноан тўлов манбаида — иш берувчи томонидан ҳам берилиши мумкин. 

❌ Ака-ука, опа-сингил, амма-хола, амаки-тоға, васий ва бошқаларнинг таълими учун тўловларда ушбу имтиёз қўлланилмайди.

👩‍💻 Эслатиб ўтамиз, жами йиллик даромадингиз тўғрисидаги декларацияни солиқ инспекциясига шахсан ташриф буюриш ёки почта орқали буюртма хатда юбориш ёхуд солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали электрон шаклда тақдим этишингиз мумкин.