Солиққа оид ҳуқуқбузарлик тушунчаси нима, унинг қандай турлари мавжуд?

Солиқ тўловчининг Солиқ кодексида жавобгарлик белгиланган ғайриқонуний айбли қилмиши (ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги) солиққа оид ҳуқуқбузарлик деб эътироф этилади.

Унинг қуйидаги турлари мавжуд:

- давлат солиқ хизмати органида ҳисобга туришдан бўйин товлаш,

- кирим қилинмаган товарларни сақлаш ёхуд товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан тушган тушумни яшириш (камайтириб кўрсатиш),

- солиқ ҳисоботини тақдим этиш тартибини бузиш,

- бухгалтерия ҳисобини юритиш тартибини бузиш,

- фаолият турлари билан лицензиясиз ва бошқа рухсат берувчи ҳужжатларсиз шуғулланиш,

- ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштириш тартибини бузиш,

- фискал хотирали назорат-касса машиналаридан ва тўловларни пластик карточкалар асосида қабул қилиш бўйича ҳисоб-китоб терминалларидан фойдаланиш тартибини бузиш,

- солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш муддатларини бузиш,

- ер участкаларидан уларга бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатларсиз фойдаланиш.