Сомалида қурғоқчилик сабаб фавқулодда ҳолат эълон қилинди: миллионлаб аҳоли хавф остида қолиши мумкин

Маълум бўлишича ҳозирда ёғингарчилик мавсуми бўлишига қарамасдан ёғин деярли бўлмаган ҳамда сув ресурслари ва яйловлар қуриб қолган. Айни вақтда қурғоқчилик сабабли мамлакатда ёрдамга муҳтож аҳоли сони 810 мингдан ошган. Аммо яқин орада минтақада 1,2 миллион киши оғир аҳволда қолиши айтилмоқда.

Мамлакат вице-президенти фуқаролар, тадбиркорлар ва хорижий ҳамкорларни қурғоқчилик шароитида оғир аҳволда қолган аҳолига ёрдам кўрсатишга чақирган.