Сон ва рақамлар тўғрисида қизиқарли фактлар
Замонавий инсон ўз ҳаётини том маънода бизни қуршаб олган рақамларсиз тасаввур қила олмайди. Уй ёки телефон рақами, банкдаги ҳисоб-китоблар, вақт ва сана - буларнинг барчаси рақамлардан иборат. Хўш, биз сон ва рақамлар ҳақида нималарни биламиз? Бугунги мақоламизда сиз улар ҳақида тасаввур қилганингиздан ҳам қизиқарли фактларни топасиз.
“Гугол” сони
1 сонидан кейин юзта ноль турадиган жуда катта«Гугол» номига эга. Бу атама 1938 йилда математик Казнер жиянлари билан сайр қилиб, дунёдаги энг катта рақамлар ҳақида гапирганида пайдо бўлган. Ўшанда болалардан бири бу сонга шундай ном беришни таклиф қилди.
«Гугол» сони назарий ёки амалий аҳамиятга эга эмас. У фақат чексизлик ва юзага келган катта рақам ўртасидаги тафовутни кўрсатиш учун хазмат қилади.
Рақамлар ва асаларилар
Олимлар ҳашаротларнинг математик қобилиятлари борлигини аниқлашга ҳаракат қилиб, асаларилар устида бир қатор тажрибалар ўтказишди.
Илгари бундай истеъдодлар шимпанзе ва тўтиқушларда аниқланган. Ажабланарлиси, асаларилар ажойиб натижаларни кўрсатди. Асалариларнинг бир гуруҳига 1 дан 5 гача, иккинчисига эса 2 дан 5 гача рақамлар бўлган карталар берилди. Иккала жамоа ҳам ноль 1 дан кичик эканлигини тушунишларини кўрсатиб, нолни рақамлар сериясининг бошига жойлаштириб қўйишди.
Рим рақамлари
Рим рақамлари милоддан аввалги 500-йилларда қадимги Эструс цивилизацияси вакиллари томонидан ихтиро қилинган. I, V, X, L, C, D, M ҳарф белгилари узоқ вақт давомида Қадимги римликлар томонидан ишлатилган. Бутун қаторли сонлар уларни такрорлаш орқали ёзилган, бироқ бир рақам уч мартадан ортиқ такрорланмаслиги керак эди. Тизим анча мураккаб, шунинг учун ҳозирда у ишлатилмайди. Рим рақамларини фақат соат циферблатларида кўриш мумкин. Шунингдек, бу рақамлардан асрлар ёки ойларни белгилаш учун фойдаланилади.
Ноль
Ноль - қўшув ёки айирув пайтида бошқа сонни ўзгартирмайди. Биринчи марта милоддан аввалги 300-йилларда Вавилон математиклари томонидан қўлланилган сон бўшлиқни тўлдириб турган иккита қавс кўринишига эга эди. Рақам сифатида нолнинг биринчи ёзуви 876 йилга тегишли. Энди ноль кўп фанларда қўлланилиб, усиз алгебра, математик таҳлил, геометрия ва информатиканинг мавжудлигини тасаввур қилиб бўлмайди.
Мамлакатларнинг омадли рақамлари
Ҳар бир давлатнинг ўз омадли рақамлари бор. Россияликларга азалдан “3” рақами ёқади. Хитойда фаровонликни ваъда қиладиган “8” ва осмон ва ернинг тўлиқлиги, бой ва бахтли ҳаётнинг рамзи деб билинадиган “9” “яхши" рақамлар ҳисобланади.
Кореяда энг муваффақиятли ҳисобланадиган “7”рақами севилади. Германияда 4 ҳурмат қилинади, у тўрт баргли беда дарахти билан боғлиқ бўлиб, бизнесда омад келтиришни тақозо этади.
***
Бахтли рақамларга ишониш керакми-йўқми, ҳар ким ўзи учун қарор қабул қилади. Қандай бўлмасин, уларни жуда жиддий қабул қилмаслик керак.
Б.Муҳаммадиева тайёрлади.