Сўнгги самурай: Япон аскари 28 йил давомида ўрмонда яшириниб, қасамёдига содиқ қолди

 

Сёйти Ёкои (横井庄一 Yokoi Shōichi)1915 йилнинг 31 мартида Саори (Аичи префектураси) шаҳрида туғилган. 1941 йилда Япония императорлик армиясига чақирилган йигит 1943 йилда Гуам оролига хизмат қилиш учун юборилган. 1944 йилда Америка қўшинлари оролни қайтариб олгандан сўнг, Ёкои ва унинг бир неча хизматдошлари қўлга тушмаслик учун пана жойларга яширинишга мажбур бўлган.

Етти япон аскари дастлабки икки йил ичида бошпаналарни тарк этди, қолган учтаси эса бўлиниб, оролнинг қарама-қарши томонларида яшашди. Дўстлар вақти-вақти билан учрашиб туришарди, бироқ 1964 йилда Сёйти хизматдошларини ўлик ҳолда топди. Кейинги 8 йил у бутунлай ёлғизликда ўрмонда ўзи қазиган ер ости ғорида майда ҳайвонлар ва кемирувчиларни еб,ўсимлик пояларидан ўзига кийим тикиб яшириниб яшашга мажбур бўлди.

1972 йилнинг 24 январида Ёкои Гуамнинг чекка бир қисмида балиқчилар томонидан топилди. Уларуни яшириниб юрган жиноятчи деб ҳисоблаб, боғлаб, ҳуқуқни муҳофаза қилиш хизматлари ходимларига топширишди.

28 йил ғорда яшириниб, уйига қайтган зоҳид Японияга тирик қайтишни уят деб билишини айтди.

Ёкоига Иккинчи жаҳон уруши натижаларини акс эттирувчи газета ва варақалар кўрсатилди. Бироқ 56 ёшли аскар бу хабарларни Америка ташвиқоти деб ўйлаб, Япониянинг таслим бўлганига ишонишдан бош тортди.

Сержант 1972 йилнинг февраль ойида уйига қайтди, қаҳрамонни 5 мингга яқин одам кутиб олди. Мен император менга берган милтиққа содиқ қолдим, у билан бирга қайтдим, деди у.

Сёйти Ёкои номи яна кўп йиллар давомида японматбуотида пайдо бўлди. 1977 йилда у ҳақида “Yokoi ва унинг йигирма саккиз йили. Гуамдаги махфий ҳаёт” номли ҳужжатли фильм суратга олиниб, намойиш этилди. 1991 йилда у Япония императори Акихито қабулида бўлиб, ушбу маросимни бутун ҳаётидаги энг катта воқеа деб ҳисоблашини айтди.

Сёйти Ёкои 1997 йилнинг 22 сентябрида 82 ёшида юрак хуружидан вафот этди. У 1955 йилда онаси томонидан буюртма қилинган Нагоя қабристонидаги қабр тошининг тагида дафн этилган.

Ёкои узоқ йиллар ўз қасамёдига содиқ қолган охирги аскар бўлмади. 1974 йилда филиппиннинг Лубанг оролида кичик лейтенант Хиро Онода топилди ва унинг бевосита қўмондони ва Япония императорлик армиясининг собиқ майори шахсанЛубангга учиб келиб, уни расмий равишда хизматдан озод қилмагунча қурол ташлашга рози бўлди. Худди шу йили Индонезиянинг Моротайоролида оддий аскар Теруо Накамура ҳам таслим бўлган эди.

Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади.