“Straus House” таъсисчиси 9 йил озодликдан маҳрум қилинди

Жиноят ишлари бўйича Миробод тумани судида “Straus House” МЧЖнинг бир гуруҳ мансабдор шахсларига оид суд жараёни ниҳоясига етди ва суд ҳукми эълон қилинди. Бу ҳақда Олий суд ахборот хизмати хабар қилди.

Суд ҳукмига кўра, “Straus House” МЧЖ таъсисчиси И.Исроилов Жиноят кодексининг қатор моддалари билан айбдор деб топилиб, унга узил-кесил ўташ учун 9 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Шунингдек, директор А.Махмуталиевга 7 йил, директор ўринбосари Д.Қутпиддиновга 8 йил 5 ой 26 кун озодликдан маҳрум этиш ва бош бухгалтер О.Саидовга 5 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Айбдорларга “Straus House” МЧЖнинг фаолияти юзасидан жабрланувчилар фойдасига етказилган моддий зарарни қоплаш мажбурияти юкланди.