Суд ҳужжатлари тили ва услубида қандай  ғализликлар бор?

Юридик матнда ҳуқуқий кўрсатмаларнинг аниқ ва изчил баён этилиши, ҳужжатнинг ҳар томонлама мукаммал тузилиши кўп маънолилик, услубий бўёқдорликдан холи бўлишни тақозо этади. Шўро даврида барча норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар сингари суд соҳасида фойдаланиладиган иш қоғозлари  ҳам асосан рус тилида юритилган. Ўзбек тилидан айнан сўзма-сўз нусха кўчирилган бўлиб, у ўзбек адабий тилининг қонун-қоидаларига мос келмас эди. Расмий услубдаги жуда кўп ҳужжатлар, хусусан, суд ҳужжатчилиги тили рус тилидан сунъий таржима бўлганлиги учун фикрлар мужмал, ғализ расмий қолиплар вужудга келди.

Бу эса ҳозирда ҳам ишлатиладиган суд ҳужжатлари тилини ўта сунъийлаштириб юборди. 

Натижада баъзи юридик ҳужжатларни бир неча маротаба ўқигандан кейингина тушуниш мумкин.

Расмий услубнинг грамматик хусусиятларидан бири феълнинг инфинитив шакли, мажҳул нисбат формаси, буйруқ майли шаклларининг фаол ишлатилишидир.  Лекин уларни қўллашда адабий тил қонун-қоидаларига тўлиқ риоя қилиш керак.

Масалан, феълнинг 3-шахс буйруқ майли асосан буюриш маъносини беради. Шу маънода суднинг ҳал қилувчи қарорларида ушбу шаклни қўллаш ўринли. 

Шаҳноза Қаршиева,

Пайариқ туманидаги 26-умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиси.