Суд тизимида навбатдаги тайинловлар амалга оширилди

Судьялар олий кенгашининг навбатдаги йиғилишида бир неча нафар судьялар ваколат муддати даврига қайта тайинланди.

Кенгаш қарорига кўра:

Қаршиев Фахриддин Жуманович – судьялик ваколати муддати даврига фуқаролик ишлари бўйича Иштихон туманлараро судининг раиси;

Тошпўлатов Шерзод Исканович – судьялик ваколати муддати даврига Самарқанд вилояти судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси;

Аскаров Ваҳоб Қамбардинович – судьялик ваколати муддати даврига вилоят фуқаролик ишлари бўйича Каттақўрғон туманлараро судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди.