"суперконтракт"да неча киши ўқияпти?

Унга кўра, олий таълим муассасалари қўшимча қабулни Давлат комиссияси қарори билан белгиланган кўрсаткичларга мувофиқ тўплаган баллари энг юқори баллнинг 30 фоизи (68,0 балл)дан кам бўлмаган ва асосий қабул чегараларига 4 баллгача етмаган абитуриентлар орасидан баллар кетма-кетлигига қатъий риоя қилинган ҳолда амалга оширилиши белгиланган.
Оширилган тўлов-контракт миқдори амалда ўрнатилган тўлов-контракт миқдорига нисбатан қуйидаги миқдорларда:
тўплаган баллари тасдиқланган тўлов-контракт бўйича қабул квоталари чегарасига бир баллгача етмаган абитуриентлар учун – 1,5 баробар;
1,1 баллдан 2 баллгача етмаганлар учун – 2,0 баробар;
2,1 баллдан 3 баллгача етмаганлар учун – 2,5 баробар;
3,1 баллдан 4 баллгача етмаганлар учун – 3,0 баробар.
68 баллдан кам бўлмаганлар учун 10 баробардан ортиқ. 
Айни пайтда вилоятимизда олий таълим муассасаларида оширилган тўлов-контракт асосида қабул қилинган талабалар ҳам таълим олмоқда.
Жумладан, Самарқанд давлат университетида 306 нафар:

1 баллгача 50 нафар;
1,1 дан 2 баллгача 51 нафар;
2,1 дан 3 баллгача 49 нафар; 
3,1 дан 4 баллгача 37 нафар;
Тўплаган бали 68 баллдан кам бўлмаганлар 119 нафар. 
Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтида 52 нафар:
1,1 дан 2 баллгача 22 нафар;
2,1 дан 3 баллгача 18 нафар; 
Тўплаган бали 68 баллдан кам бўлмаганлар 12 нафар.
Самарқанд давлат чет тиллар институтида 213 нафар:
1 баллгача 17 нафар;
1,1 дан 2 баллгача 20 нафар;
2,1 дан 3 баллгача 17 нафар; 
3,1 дан 4 баллгача 12 нафар;
Тўплаган бали 68 баллдан кам бўлмаганлар 147 нафар.
Самарқанд давлат тиббиёт институтида 96 нафар:
1 баллдан 4 баллгача 50 нафар;
Тўплаган бали 68 баллдан кам бўлмаганлар 46 нафар.