Сурияда ўтказилган парламент сайловларида Башар Асад партияси ғалаба қозонди
- 22.07.2020 21:45
- 51
- Хориж
Сурия Президенти Башар Асад бошчилик қиладиган “Миллий бирдамлик” коалицияси 19 июль куни мамлакатда ўтказилган парламент сайловларида ғалаба қозонди. Бу ҳақда Deutsche Welle нашри хабар берди.
Маълум қилинишича, ҳукмрон партия миллий кенгашдаги кўп сонли ўринни сақлаб қолган. Бироқ ўтган йилги сайлов натижалари билан солиштирганда Асад партияси 23 ўринни йўқотган. Сайловлар мамлакатнинг Асад назоратида бўлган 70 фоиз ҳудудида ташкиллаштирилди.
Бир қатор мухолифат партияларга сайловда иштирок этишга рухсат берилмаган.
Дастлаб, сайловлар 13 апрель куни бўлиб ўтиши лозим эди. Бироқ коронавирус пандемияси туфайли сайлов ўтказиш санаси икки марта ўзгартирилди ва охир оқибат 19 июль куни ўтказилди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа