Сув иншоотларида кейинги мавсумга тайёргарлик бошланди
Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси тасарруфидаги 9 та сув омборида таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Биргина, “Тўсинсой” сув омбори 42,2 миллион метр/куб сув сиғимига эга.
Бу ердаги ходимларнинг бирдамлиги ва шижоати ёрдамида ҳашар ташкил қилинди. Сув омборининг атрофлари тозаланиб, маъмурий биноси тўлиқ таъмирдан чиқарилди, ҳудуддаги иншоотлар рангланиб, кейинги мавсумга тайёргарлик бошланди.
Шунингдек, бошқарма ва унинг тасарруфидаги бўлимлар томонидан барча сув иншоотларида таъмирлаш, бино атрофларини ободонлаштириш ва бўяш ишлари, канал, зовурлар, ариқларда ҳам тозалаш ишлари олиб борилмоқда. Жойларда сув омборларини таъмирлаш, бўш турган ер майдонларидан унумли фойдаланиш борасида ҳам амалий ишларга қўл урилди.
Жумладан, “Мўминобод” босимли сув тўғонида таъмирлаш ва ободонлаштиришга қаратилган ишлар якунига етмоқда ва кейинги мавсум учун тайёргарликлар олиб борилмоқда.
Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси матбуот хизмати.