Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Сув иншооти ишга тушди, аҳоли тоза ичимлик суви билан таъминланди

Шу йил 6 январь куни телеграм ижтимоий тармоғимиз - zarnews.uzда “Туманнинг олис ҳудудида аҳоли ариқдан сув ичади” сарлавҳаси остида Булунғур туманининг Хўжамазгил маҳалласи Янги қишлоқ қишлоғида аҳоли ичимлик суви йўқлиги боис ариқдан ичаётганлиги ҳақида танқидий мақола эълон қилинган эди.

Ушбу мақола юзасидан "Самарқанд сув таъминоти" масъулияти чекланган жамияти ахборот хизмати жавоб йўллади. Унда шундай дейилади:

"Ушбу қишлоқда 2020 йилнинг ноябрь, декабрь ойларида корхонамиз ҳисобидан 400 метр, аҳоли томонидан 400 метр, жами 800 метрлик ичимлик суви тармоғи тортилди. Бугунги кунга келиб, ҳавонинг кескин совиши туфайли ҳамда электр энергиясининг вақтинча узилиши оқибатида сув минораси музлаб, аҳоли хонадонларига сув бормаган.

Шу кунларда эски симёғочлар темир-бетон устунларга алмаштирилмоқда. Сув иншооти эса соз ҳолатда аҳолига хизмат кўрсатиб турибди. Қишлоқни электр энергияси билан узлуксиз таъминлаш ишлари тўлиқ якунига етказилса, аҳолига ичимлик суви ўз вақтида етиб боради".