Самарқанддаги барча сув иншоотларига маълумот узатувчи замонавий ускуналар ўрнатилади

"Самарқанд сув таъминоти" МЧЖ балансида бўлган барча сув иншоотларига замонавий турдаги сув сарфи бўйича маълумот узатувчи ҳисоблагичлар ўрнатиш режалаштирилган.

Ўрнатиш ишлари юзасидан “Ўзсувтаъминот” АЖ ва “Consulting Businnes Management’’ MЧЖ ўртасида шартнома имзоланган. Лойиҳа Осиё тараққиёт банки кўмагида амалга оширилади. Бу ҳақда "Самарқанд сув таъминоти" МЧЖ бошлиғи ўринбосари Акрам Сиддиқов матбуот анжуманида журналистларга маълум қилди.

Маълумот учун, бугунги кунда "Самарқанд сув таъминоти" МЧЖ балансида 1399 дона ишчи холатдаги сув иншоотлари мавжуд бўлиб, улардан 232 тасига маълумот узатувчи ўрнатилган (16.6 фоиз), ва 195 та сув хисоблагич Wireless Water Meter Management System биллинг базасига уланган.