“Чўпон ота” сув иншоотида фавқулодда техник носозлик содир бўлди
Бугун, 3 январь куни соат 11:45 да Самарқанд шаҳрини тоза ичимлик суви билан таъминловчи “Чўпон ота” сув иншоотида вилоят магистраль электр тармоқлари корхонасига қарашли фидерларнинг электр токи таъминотида узилиш содир бўлди.
Шу боис Самарқанд шаҳрининг Сиёб ва Боғишамол ҳудудлари, Сартепа ва Суғдиёна масканлари, Амир Темур ва Микрорайон А-Б турар-жой мавзелари ҳамда Самарқанд туманининг шаҳар билан чегарадош ҳудудларини тоза ичимлик суви билан таъминловчи “Чўпон ота” сув иншоотининг д-1000 миллиметрлик юқори босимли ичимлик суви тармоғининг чиқиш қисмида фавқулодда техник носозлик (авария) содир бўлди.
Қайд этилган ҳудудларда ичимлик суви узатилиши 2020 йил 3 январь соат 12:00 дан 4 январь соат 06:00 гача вақтинчалик тўхтатилди.
Ҳозирда Самарқанд вилояти “Сувоқава” ДУК Самарқанд шаҳар филиали томонидан содир бўлган носозликни бартараф этиш ишлари амалга оширилмоқда.
“Сувоқава” ДУК Самарқанд шаҳар филиали ахборот хизмати.