Сув тармоқлари учун 110 миллион доллар

Улар шаҳар сувоқова тизимининг "Кўрпа", "Мўртак" сув иншоотларини кўздан кечиришди. Мазкур объектлар бугунги кун талабига жавоб бермайди. Сув узатув жиҳозлари эски. Шу сабаб электр энергия истеъмоли сарф-харажатлари ошиб кетяпти. Мутахассислар ўтган асрнинг етмишинчи йилларида ётқизилган ва бугунги кунда ишлашга яроқсиз ҳолатга келиб қолган сув тармоғини махсус лойиҳага кўра капитал таъмирлаш ишларининг 2018 йилдан бошланишини маълум қилди.

Ушбу мақсадлар учун Жаҳон банки томонидан 110 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағ ажратилиши кўзда тутилган.