Тадбиркорларни қийнаётган муаммоларга ечим изланяпти
Давлат раҳбарининг жорий йилнинг 17 июль куни ўтказган йиғилишида берилган топшириқлар ижроси юзасидан Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Б.Валиев раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан вилоятимизда ўрганишлар ўтказилмоқда.
Хусусан, Самарқанд туманидаги “KAYUMOV STORY INVEST” маъулияти чекланган жамиятида ярим йилда инвестиция ва маҳаллийлаштириш дастурлари прогноз кўрсаткичлари бажарилмаган.
Бундан ташқари, корхонада ишлаб чиқариш ҳажмлари қисқарган ҳамда чет давлатлардан импорт қилинган технологик ускуналар ишга туширилмаган.
Масъулияти чекланган жамиятида шу каби 10 та муаммоли тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан фаолиятини тўхтатган корхона раҳбарлари билан мулоқот ўтказилган.
Улар томонидан билдирилган 21 та масала, жумладан, 3 та GMP сертификатини олиш, 12 та импорт маҳсулотларининг кўпайганлиги оқибатида бозорда талаб камайганлиги, 2 та хомашёнинг таннархи ошганлиги, 4 та технологик ускуналарни ўрнатиш билан боғлиқ муаммолар ҳокимлик, масъул идоралар ва тижорат банклари раҳбарлари иштирокида бирма-бир муҳокама қилинди.
Натижада импорт қилинган технологик ускуналарнинг ўрнатилиши билан боғлиқ 4 та муаммо жойида ижобий ҳал этилган. Бошқа масалалар бўйича муддатлари ва масъуллари аниқ белгиланган чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, ижроси назоратга олинган.