Тадбиркорнинг яқин ҳамкори
Ушбу тизим орқали марказ мутахассислари тадбиркорларга қулай ва тезкор хизмат кўрсатмоқда.
Бундай амалиётни янада кенгайтириш мақсадида 2018-2020 йилларда талаб энг юқори бўлган қўшимча 68 турдаги лицензия ва рухсатномаларни "Ягона дарча" марказлари орқали расмийлаштириш механизми босқичма-босқич жорий этилмоқда. Бу эса тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатиш сифати ва самарадорлигини ошириш имконини беради.
Тадбиркорлик субъектларига кўрсатиладиган давлат хизматларининг сифати ошгани сабаб Каттақўрғон шаҳар "Ягона дарча" маркази орқали ўтган 11 ойда 684 нафар тадбиркор давлат рўйхатидан ўтказилди. Уларнинг 119 таси юридик шахс сифатида, 565 таси якка тартибдаги тадбиркорлик субъекти шаклида давлат рўйхатидан ўтказилди. Шунингдек, марказ орқали тадбиркорларга 221 давлат хизматлари кўрсатилиб, улар фаолиятида янада эркинлик яратилишига кўмак берилди.
Шавкат АБДУЛЛАЕВ,
Каттақўрғон шаҳар "Ягона дарча"
маркази директори.