Таълимда сон эмас, сифат муҳим

Самарқанд шаҳридаги 16-умумий ўрта таълим мактабида бугун 1620 нафар ўқувчи таҳсил олмоқда.

Уларга таълим ва тарбия бераётган 120 нафар ўқитувчи ўз устида доимий ишлаб, дарсларга турли интерактив усулларни тадбиқ этяпти.

Мактаб директори В.Чаққонов доим — “Таълимда сон эмас, сифат муҳим”, дейди ва педагоглардан вазифасига виждонан ёндашишни талаб қилади.