Танқиддан сўнг: Оқдарёдаги канал кўприги атрофига хавфсизлик тўсиғи қўйилди, огоҳлантирувчи белгилар ўрнатилди
- 07.11.2019 14:13
- 196
- Самарқанд
2019 йил 6 ноябрь куни Zarnews.uz телеграм каналида Оқдарё туманида йўл чеккасидаги чуқурликка тўсиқлар қўйилмаганлиги туфайли “Нексия” автомашинаси чуқурликка тушиб кетгани акс этган видео лавҳа эълон қилинди. Ушбу танқидий лавҳа Оқдарё тумани ҳокимлиги ҳамда Оқдарё тумани ИИБ томонидан ўрганиб чиқилди. Тегишли мутасаддиларга зудлик билан кўрсатилган камчиликларни бартараф этиш, хавфсизлик чораларини кўриш учун топшириқлар берилди.
Оқдарё тумани ИИБ ЙҲХГ катта инспектори Н.Ибрагимов бошчилигида Лойиш шаҳарчаси Амир Темур кўчасининг таъмирлаш ишлари олиб борилаётган қисмига, канал кўприги атрофига тош тўктирилиб, тўсиқ бунёд этилди ва тегишли огоҳлантирувчи хавфсизлик белгилари ўрнатилди.
Йўлнинг қолган қисмларида ҳам хавфсизлик чораларини кўриш ишлари давом эттирилмоқда.
Оқдарё тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- 23 дақиқа аввал
- Мутолаа
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- 2 соат аввал
- Мутолаа
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!