Танзанияда 15 киши номаълум касалликдан вафот этди

Танзанияда номаълум инфекция юқтириш сабабли камида 15 киши вафот этди ва 50 дан ортиқ киши касалхонага ётқизилди.

"Касалланган одамлар кўнгил айниш ва қон қусишидан азият чекмоқда.

Ушбу касаллик ҳали кенг тарқалмаган, эпидемия фақат битта маъмурий ҳудудда содир бўлган, бу касаллик тўғрисида тушунчага эга бўлмаган у ердаги одамлар касалхонага кеч келган ва улар вафот этишган", деб хабар беради Anadolu янгиликлар агентлигига Чуня Мбей округи бош шифокори Феолиста Кисанду.

Шифокорнинг сўзларига кўра, дастлабки текширув беморларнинг ошқозон яраси ва жигар касалликларига чалинганлигини кўрсатди. Таъкидланишича, мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбари мутахассислар гуруҳини минтақага юборган.

Маълум қилинишича, шунга ўхшаш ҳолатлар 2018 йилда ҳам қайд этилган бўлиб, бир неча киши юқори иситма, ошқозон бузилиши ва қон қусиши билан касалхонага ётқизилган.

Эслатиб ўтамиз: бугунги кунда Танзания эпидемиологик вазият қулай бўлган кам сонли мамлакатлардан бири ҳисобланади.