Танзила Нарбаева Беларусь президенти билан учрашди

Бугун, 5 сентябрь куни, Танзила Нарбаева Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенко билан учрашди.

Учрашув давомида икки томонлама ҳамкорликни, жумладан, сиёсий, савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ва маданий-гуманитар алоқаларни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.

Мулоқот чоғида Ўзбекистон – Беларусь бизнес доиралари ва тадбиркор аёллар биринчи бизнес-форумига алоҳида эътибор қаратилди. Ушбу тадбир аёллар тадбиркорлигини ривожлантиришига муҳим ҳисса қўшиши, мамлакатлар ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш бўйича янги таклиф ва ташаббусларни муҳокама қилиш ва ишлаб чиқиш учун самарали майдонга айланиши таъкидланди.

Эришилган шартнома ва келишувлар ижроси устидан таъсирчан парламент назорати ўрнатилиши аҳамияти ҳақида алоҳида тўхталиб ўтилди. Қўшма тадбирлар орқали гендер тенглигига эришиш ва Беларусь аёллар иттифоқи билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш зарурлиги қайд этилди.

Учрашув давомида бошқа муҳим масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.