Тақиқланган материалларни телефонида сақлаганлар жазоланади

Вилоят транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси ходимлари томонидан тезкор профилактик тадбирлар ўтказилди.
Паст Дарғом туманида яшовчи фуқаро Т.О.га тегишли бўлган “ТEЧНО СПАРК” русумли телефон аппарати холислар иштирокида кўздан кечирилганда Инстаграм ижтимоий тармоғидаги шахсий саҳифасида Содиқ Самарқандийнинг юртимизда тақиқланган диний мазмундаги материалларини сақлаб келаётганлиги аниқланган.
Каттақўрғон туманида истиқомат қилувчи фуқаро И.Н. ўзининг “РEДМE НОТE-9” русумли телефон аппарати текширилганда Инстаграмдаги шахсий саҳифасида Ўзбекистонда тақиқланган диний мазмундаги видеороликларни сақлаб келгани маълум бўлди.
Аниқланган ҳолатлар бўйича ҳужжатлар жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судига тақдим этилди.
Акмал АБДУАЛИМОВ,
вилоят транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси ходими.