Тараққиётнинг асоси фидойилик ва серғайратликда

бўлди. Одамлар билан учрашиш, суҳбатлашиш чоғида Юртбошимиз бизни халқ билан мулоқотга бежиз чорламаётганлигига яна бир карра ишонч ҳосил қилдик.

Бизни ҳайратда қолдирган томони – ҳатто олис қишлоқларда ҳам тадбиркорлар, тадбиркорликка қизиқувчи кишилар давлат раҳбарининг деярли барча таклифларини ёд олган, пухта ўзлаштирган. Масалан, профессор Бекмурод Алиев билан Иштихон туманидаги Учкапа қишлоғида бўлганимизда шу ерлик Аброр Раббимов билан суҳбатлашиб қолдик. Бу ёш фермер ўзининг фаолияти ва яқинда ташкил этган тадбиркорлигидаги ибратли ишлари ҳақида гапирди. 
Ҳавасимизни келтирган яна бир ҳолат – бу одамлар давлат раҳбарининг жойларда чиқишини телевизор орқали мунтазам ва иштиёқ билан кузатиб бораётганлигидир. Бу эса халқимизнинг сиёсий ва ҳуқуқий савияси ошиб бораётганини кўрсатиб турибди. Демак, улар мамлакат тақдирига бефарқ эмас.
– Муҳтарам Юртбошимизнинг Тошкент вилоятига ташрифини қизиқиш билан кузатдим, – деди мулоқот чоғида Паст Дарғом туманидаги Тўқбой маҳалласида яшовчи Гулбека Қўчқорова. – Шуни англаб етдимки, биз аввало, ўз хонадонимиз, корхонамиз фаолиятининг режасини пухта тузишимиз, харажатни камайтириб, сифат ҳисобига даромадни кўпайтириш ҳақида ўйлашимиз керак экан.
Хуллас, биз Иштихон, Паст Дарғом, Жомбой туманларида 10 дан ортиқ маҳаллада бўлдик ва ҳокимликлар ёрдамида одамларга 2018 йилда айнан уларнинг қишлоғи, маҳалласи ва туманида амалга ошириладиган дастур ҳамда лойиҳалар тўғрисида маълумот бердик.

Азамат МУХТОРОВ, 
Тошкент давлат иқтисодиёт университети
профессори.