Тарихдаги энг узун футбол: Ўйин 910:725 ҳисоби билан тугаган

Футбол ўйинининг стандарт давомийлиги 90 дақиқа (албатта, ортиқча бир неча қўшимча дақиқалар берилади). Бундан ташқари, агар асосий вақт дуранг билан тугаса, иккита қўшимча 15 дақиқалик тайм талаб қилинади. Бу узоқ давом этган пенальтилар сериясига қадар бўлиши мумкин.

Ҳар қандай ҳолатда ҳам 3 соатдан ортиқ давом этадиган расмий учрашувни тасаввур қилиш қийин. Бироқ, норасмий ўйин бир неча кун давом этиши мумкин.
2015 йилнинг ёзида Буюк Британиянинг Саутгемптон шаҳридаги "Сент-Мерис" стадионида бўлиб ўтган энг узун футбол ўйинини инглиз хайрия ташкилотларидан бири ташкил қилди. Ташкилот вакиллари икки жамоага бўлинди. Ҳаваскор футболчилар майдонда оз эмас-кўп эмас, нақд 102 соат ўйнашди!

Албатта, ўйинчиларга овқатланиш, дам олиш ва тикланиб олиши учун танаффуслар берилди.
Ўйин 910:725 ҳисоб билан якунланди. Ташкилотчиларнинг ушбу ўйинни ташкил қилишдан мақсади баҳс давомида йиғиладиган пулларни хайрия мақсадларда сарфлаш ғояси ундаган. Ва яхши натижаларга эришилди: ноодатий шоу 25 минг фунт-стерлинг (33 минг АҚШ доллари атрофида) маблағ йиғиб берди.

Б.Муҳаммадиева тайёрлади.