Ташаббусли бюджет жараёнининг жорий йилги 2-мавсумига бугундан старт берилди
Бунга кўра:
1️⃣ босқич – фуқаролар томонидан лойиҳаларни шакллантириш жараёнлари 17.07.2023 - 06.08.2023 давомида;
2️⃣ босқич – лойиҳаларни махсус комиссия томонидан саралаб олиш жараёнлари 06.08.2023 - 26.08.2023 давомида;
3️⃣ босқич – лойиҳаларга овоз бериш жараёнлари 26.08.2023 - 15.09.2023 давомида ўтказилади.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ушбу мавсум учун туман (шаҳар) буджетлари ҳисобидан 1 трлн сўмдан ортиқ маблағлар йўналтирилиши кутилмоқда (мазкур маблағлар мавсум якунига қадар ортиб боради).
Жараёнда иштирок этиш шартлари билан қуйидаги видео орқали танишишингиз ёки ўзингизни қизиқтирган саволларга ушбу ҳавола орқали жавоб олишингиз мумкин.