"Ташаббусли бюджет" тизимида хакерлик ҳужуми кузатилди
- 29.08.2023 13:47
- 348
- Ўзбекистон
"Ташаббусли бюджет" жараёнининг 2023 йил 2 мавсуми доирасида овоз бериш босқичи 27 августдан бошланган эди.
Овоз бериш жараёнларининг дастлабки кунлари фойдаланувчилар томонидан тизимда айрим техник муаммолар кузатилаётгани бўйича эътирозлар билдирилди.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги маълум қилишича, ушбу ҳолат овозлар сонини сунъий равишда кўпайтириш мақсадида ишлаб чиқилган норасмий ботлар орқали овоз йиғиш, шунингдек, турли хил спам ва хакерлик ҳужумлари оқибатида юзага келган.
Бу каби уринишларнинг олдини олиш учун қўйилган чекловлар натижасида ахборот порталида бир қатор узилишлар рўй берган. Ҳозирда барча зарурий техник чоралар кўрилиб, ахборот портали фаолияти мўътадиллаштирилгани ҳақида маълум қилинади.
Теглар:
ташаббусли бюджет
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа