Telegram учун кураш: биринчи кун
Бу ҳақда Telegram Analytics каналида маълум қилинди.

Мессенжер тақиқланганидан сўнг қуйидагилар рўй берганди, дейилади хабарда.
11:00 - Россия назорат қўмитаси (РНҚ) Telegramни AppStorе ва GooglеPlayдан олиб ташланишини талаб қилишини маълум қилди
12:00 - Россия назорат қўмитаси Telegramни блоклашни бошлади
12:04 - Telegram.org сайтига Россияда кириб бўлмайдиган бўлди.
12:20 - РНҚ Telegramни тўлиқ блоклаш учун бир-неча соат кераклигини маълум қилди.
12:55 - РНҚ VPN-хизматларини блоклашга ваъда берди.
12:58 - tеlеgra.ph ҳам блокланадиган бўлди.
14:10 - Белорусда ҳам вақти-вақти билан мессенжер ишламай қолди.
15:30 - Дуров Telegram блоклангани ҳақида ёзди.
16:40 - Дуров “Рақамли қарши кураш” рамзини яратди.
18:20 - РНҚ Амазонда 655352 IP-манзилни блоклади.
18:30 - ОАВ Федерал хавфсизлик хизмати биноси ёнида Telegramни блоклашга қарши намойиш ўтказилгани ҳақида маълум қилди.
19:00 - Амазонда IP-манзиллар блоклангани туфайли бошқа хизматлардан фойдаланиш ҳам суссайди.
21:00 - Бир миллионта Googlе IP-манзиллари блокланди.
21:40 - РНҚ прокси-серверлар эгаларига улар ҳам блокланиши ҳақида маълум қилди.
22:30 - @socks5_bot жамоат серверлари РНҚ томонидан блокланди.
22:35 - Амазонда IP-манзиллар блоклангани туфайли Vibеrда ҳам муаммолар пайдо бўлгани ҳақида хабар тарқалди.
22:50 - РҚН VPN-нодлардан бирини экцремизм баҳонасида блоклади.
23:20 – Блокланган IP-манзиллар сони 2 миллионтага етди.
00:50 - РНҚ APK Mirrorдан Telegram мессенжерини Россия фойдаланувчиларига таклиф этмаслигини талаб қилди.