Тез тиббий ёрдам автомашинаси билан тўқнашув содир бўлди
- 26.02.2020 09:15
- 500
- Ҳодиса
Жорий йилнинг 25 февраль куни соат 12:30 ларда Фарғона вилояти, Фарғона туманида яшовчи Н.М. “Фарғона шифо” тез ёрдам автохўжалик корхонасига тегишли бўлган “Ниссан” русумли транспорт воситасини 4К920 автомобиль йўлида бошқариб кетаётиб, 4Р112 автомобиль йўли билан кесишган чорраҳага келганда, асосий йўлда ҳаракатланиб келаётган Р.С. бошқарувидаги “Нексия” русумли транспорт воситаси йўлига чиқиб кетиши натижасида тўқнашув содир бўлган.
Бунинг оқибатида Р.С. бошқарувидаги “Нексия” русумли автомашина ағдарилиб, қарама-қарши йўналишга ўтиб кетиб, ушбу йўлда ҳаракатланиб келаётган Д.Х. бошқарувидаги “Нексия” русумли автомашина билан тўқнашган.
Оқибатда ҳайдовчи Р.С. бошқарувидаги “Нексия” русумли транспорт воситасида бўлган йўловчилар Т.Р. ва А.С.лар тан жароҳати олиб шифохонага мурожаат қилишган.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабар берди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа