Тожикистон нуфузли меҳмонларни кутмоқда: Душанбега Туркия президенти ҳам келади
- 12.06.2019 10:26
- 102
- Хориж
Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдоған Тожикистонга ишчи ташрифини амалга оширади. У Душанбе шаҳрида 14-15 июнда бўлиб ўтадиган Осиёда ўзаро ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича саммитда қатнашади.
Душанбе шаҳрида бўлиб ўтадиган учрашувларда жами ўндан ошиқ давлат раҳбарлари, жумладан Россия, Хитой, Ўзбекистон ва яна бир нечта давлат раҳбарлари ва бир нечта давлатнинг бош вазир ва ташқи ишлар вазирлари қатнашиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Осиёда ўзаро ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича учрашувлари форумига жами 27 мамлакат аъзо. Яна 8 давлат ва 5 халқаро ташкилот кузатувчи мақомига эга. Бу йилги учрашувлар 14-15 июнда бўлиб ўтади.