Тожикистон театр жамоаси Самарқанд меҳмони
– Ўзбекистон ҳамда Тожикистон давлатлари ўртасидаги дўстона алоқалар барча соҳаларда мустаҳкамланмоқда, – дейди театр раҳбари Лутфулло Давлатзода.
– Хусусан, маданият соҳасида ҳам. Жамоамиз билан самарқандлик мухлисларга Михаил Зощенко қаламига мансуб “Жиноят ва жазо” саҳна асарини намойиш этишни мақсад қилдик. Коррупция мавзусига алоҳида урғу берилган асар Абдукарим Машраб томонидан саҳналаштирилган.
Эртага, соат 18.00 да Самарқанд вилоят мусиқали драма театрида ушбу спектакль намойиш этилади.
Бахтиёр МУСТАНОВ.