Токаев "Ан-26" самолёти қулаши оқибатида ҳалок бўлганлар оилаларига ҳамдардлик билдирди
Қозоғистон Президенти Касим-Жомарт Токаев Олма-отада ҳалокатга учраган ҳарбий самолётда ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирди ва ҳодиса сабабларини пухта текширишни буюрди.
Олдинроқ Олма-Ота аэропорти матбуот хизмати Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси (КНБ) Чегара хизматига тегишли бўлган "Ан-26" самолёти бугун маҳаллий вақт билан 17:20 да Олма-ота аэропортига қўниш пайтида ҳалокатга учрагани ҳақида хабар берган эди. Бортда 6 киши бўлган. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотига кўра, самолёт қулаган жойда 4 киши ҳалок бўлган, 2 киши касалхонага ётқизилган. Олма-отанинг соғлиқни сақлаш бошқармаси маълумотларига кўра, жабрланганлар реанимацияда.
"Олмаота аэропортидаги авиаҳалокат пайтида ҳалок бўлган аскарлар оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдираман. Жабрланганларга тезроқ соғайиб кетишини тилайман. Менинг топшириғим билан авиаҳалокат сабабларини аниқлаштириш бўйича ишлар бошланди. Бундай ҳодисалар такрорланмаслиги лозим", деб ёзди Токаев Twitterда.